Тармоқда Xiaomi’нинг ҳали тақдим этилмаган Redmi Note 5 флагман смартфони фотолари пайдо бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Гаджет корпуси металлдан тайёрланади. Орқа панелида бармоқ излари сканери жойлашади.
Android 7.1.1 Nougat операцион тизими бошқарувида ишлайдиган гаджет 5,5 дюмли FullHD дисплейи, Snapdragon 660 ёки Helio P25 чипи, ҳажми 3 ёки 4 гигабайтли тезкор, 32 дан 64 гигабайтгача асосий хотира билан жиҳозланади.
Смартфоннинг қўшалоқ камераси 13, фронтал камераси эса 12 мегапикселга эга бўлади.
Изоҳ (0)