Таҳлилчилар Apple’нинг янги iPhone 8 ва iPhone 8 Plus смартфонлари таннархини баҳолади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Ҳисоб-китобларга кўра, 5,5 дюм экранли iPhone 8 Plus смарфонининг йиғиш ва асосий ишлаб чиқиш харажатлари 295 долларни, 4,7 дюм экранли смартфон учун эса бу харажатларнинг умумий қиймати 247 долларни ташкил қилади.
Таъкидланишича, янги смартфонларнинг ишлаб чиқарилиши уларга симсиз қувватлаш модулининг қўшилиши ва доимий хотира ҳажмининг ошиши ҳисобига қимматлашган.
Изоҳ (0)