Флорида штатининг Голливуд шаҳридаги «Ирма» тўфонидан сўнг электр энергиясидан узилган ва кондиционерлари ишламаган қариялар уйида ҳалок бўлганлар сони 12 кишига етди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Шаҳар полиция бошқармаси бошлиғи Том Санчес мазкур ҳолат юзасидан тергов олиб борилаётганини маълум қилди. Флорида губернатори Рик Скотт бунга йўл қўйганлар қонунга мувофиқ жазоланишини билдирди.
CNN телеканалига кўра, юз берган фожиадан сўнг Флорида расмийлари штатдаги 40 дан ортиқ қариялар уйида шароитларни текширишга қарор қилди.
Изоҳ (0)