Сингапурнинг интернет-дўконларида ИШИД жангарилари тасвирланган сохта LEGO ўйинчоқлари аниқланиб, мусодара этилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Тўпламлар 6–12 ёшдаги болаларга мўлжалланган эди. Улар террорчилар тасвирланган шакллардан иборат эди. Дўконларда бундай ўйинчоқлар сотилаётганини маҳаллий матбуотга ўқувчилар хабар қилди. Шундан сўнг улар сотувдан олиб ташланди.
LEGO компанияси вакили Шарлотта Симонсен ўйинчоқлар LEGO Group’га алоқадор эмаслигини таъкидлаб ўтди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)