Германиялик бастакор Ҳанс Циммер Буюк британиялик Radiohead гуруҳи билан биргаликда денгиз жонзотларининг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи «Ер сайёраси: Мовий сайёра 2» номли ҳужжатли сериалнинг иккинчи қисмига саундтрек ёзди. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
«Ocean (Bloom)» номли композиция Radiohead’нинг 2011 йилда чиқарилган «The King Of Limbs» альбомига киритилган «Bloom» қўшиғининг янги талқини ҳисобланади. Уни ёзиш учун инструментал оркестр таклиф қилинган, гуруҳ етакчиси Том Йорк вокал қисмини қайтадан ёзган.
«Мовий сайёра 2»нинг биринчи қисми 2018 йилнинг бошида чиқади. Сериал етти қисмдан иборат бўлади.
Изоҳ (0)