• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Киноникоҳ: Суратга олиш жараёнида танишиб қолиб, сўнг ўзаро оила қурган актёрлар

    Британия матбуоти 27 сентябрь куни тез орада «Тахтлар ўйини» сериалининг актёрлари Кит Харингтон ҳамда Роуз Леслининг тўйи бўлиб ўтиши ҳақида хабар берди. «Коммерсантъ» нашри суратга олиш жараёнларида ўзаро танишиб қолиб, сўнг оила қурган актёрлар ҳақида маълумот тўплаб тақдим этди.

    Фото: AP

    Фото: AP

    1936 йилда «Англия узра олов» фильмининг суратга олиш жараёнида британиялик актёрлар Лоуренс Оливье ҳамда Вивьен Ли ўртасида севги пайдо бўлди. Бу вақтда ҳар иккисининг ҳам ўз оиласи бор эди. 1940 йилда уларнинг турмуш ўртоқлари ажрашишга рухсат берган ва актёрлар ўзаро оила қуришга муваффақ бўлган. 1950 йилларда Вивьен Ли асабий бўлиб қолганлиги сабаб, тез-тез ғазаб отига минган. Лининг бу каби хатти-ҳаракатлари оилавий ҳаётга салбий таъсир кўрсатган. Оқибатда жуфтлик 1960 йилда ажрашиб кетган.

    Фото: AP

    Фото: AP

    1944 йилда 19 ёшли америкалик актриса Лорен Бэколл То Havе аnd Have not фильмидаги ҳамкасби, ўша вақтда 45 ёш бўлган Хамфри Богарт билан танишиб қолган. Богарт Лоранни деб турмуш ўртоғи билан ажрашган. 1945 йилнинг 21 майида оила қурган жуфтлик кейинчалик икки нафар фарзанд ҳам кўрган. Турмуш ўртоғининг ўлимидан сўнг, Бэколл бошқа бир актёр — Жейсон Робардсга турмушга чиққан, бироқ унинг спиртли ичимликларга ружу қўйгани сабаб оила бузилиб кетган.

    Фото: AP

    Фото: AP

    1958 йилнинг январида Тhе Long, Hot Summer фильмини суратга олиш жараёнида танишиб қолишганидан сўнг, америкалик актёрлар Пол Ньюман ҳамда Жоан Вудвард ўз никоҳларини рўйхатдан ўтказган. Жуфтлик 50 йилдан ортиқ бирга яшади. 2008 йилнинг 26 сентябрь куни Ньюман ўпка саратони сабаб оламдан ўтган.

    Фото: AP

    Фото: AP

    1960 йилда «Рокко ва унинг акаси» фильмини суратга олиш вақтида италялик актёр Ренато Сальваторе ҳамда франциялик актриса Анни Жирардо ўзаро танишиб қолган. 1962 йилнинг 6 январида улар оила қурган. Жуфтликнинг Жулиа исмли қизи бор. Аммо Жирардонинг сўзларига кўра, унинг эри спиртли ичимликларга муккасидан кетгани сабаб идеал турмуш ўртоқ бўлмаган.

    Фото: AP

    Фото: AP

    1961 йилда «Клеопатра» фильмининг суратга олиш вақтида Элизабет Тейлор ҳамда Ричард Бёртон ўртасида илиқлик пайдо бўлган. 1964 йилда улар ўзаро оила қурган. 1974 йилда, ўн йиллик никоҳдан сўнг жуфтлик ажрашган, бироқ бир йилдан ўтгач, улар яна қайта оила қуришган. Аммо бу ҳам узоқ давом этмаган. Уларнинг шахсий ҳаётлари асосида ҳатто «Бёртон ва Тейлор» (2013 йил) номли фильм ҳам суратга олинган. Жуфтликнинг фарзандлари бўлмаган, бироқ актёрлар германиялик уч ёшли қизалоқни асраб олган. «Рижарддан сўнг ҳаётимда бўлган эркаклар, фақатгина пальтомни олиб беришга ёки эшик очиш учунгина бўлган. Ундан кейинги барча эркаклар шунчаки суҳбатдош бўлган», — деган эди актриса.

    Фото: AP

    Фото: AP

    1989 йилда Days of Thunder фильмининг суратга олиш вақтида Николь Кидман ва Том Круз ўртасида муҳаббат учқунлаган. Актёрлар шу йилнинг ўзида оила қурган. 2001 йилнинг февралида улар ажрашиб кетишган. Фарзандлари бўлмаган, бироқ бир ўғил ва бир қизни асраб олишган. 2017 йилнинг сентябрида Николь Кидман Emmy мукофотини топшириш маросимида сўзлаган нутқи сабаб танқидлар остида қолган — у саҳнадан туриб ҳозирги турмуш ўртоғи  Кит Урбанга ва ўзларининг икки нафар фарзадига миннатдорчилик билдирган, аммо асраб олган болаларини ёдга олмаган.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    1996 йилда «Квартира» фильмининг суратга олиш вақтида италиялик актриса Моника Беллуччи ўзининг бўлажак турмуш ўртоғи франциялик актёр Венсан Кассель билан танишиб қолган. 1999 йилнинг 3 августида жуфтлик ўз никоҳини рўйхатдан ўтказган, уларнинг бир нафар қизи бор. 2013 йилнинг августида Беллуччининг вакиллари улар «мутлақо келишув асосида» ажрашишгани ҳақида хабар берган эди.

    Фото: AP

    Фото: AP

    2005 йилда «Жаноб ва хоним Смит» фильмининг суратга олиш жараёнида Голливуд актёрлари Брэд Питт ва Анжелина Жоли ўзаро муносабатга киришган. Ўзларининг уч нафар фарзанди, шунингдек, уч нафар асраб олган болаларига қарамай жуфтлик 2014 йилдагина муносабатларини расмийлаштирган. Бироқ 2016 йилнинг сентябрида улар ажрашиш ниятида эканликларини маълум қилган.

    Фото: AP

    Фото: AP

    2015 йилнинг 4 июлида америкалик актёрлар Мила Кунис ҳамда Эштон Катчер оила қурди. Улар 1998 йилда суратга олинган «70 йилларнинг шоуси» телесериали вақтида танишиб қолишган, бироқ романтик муносабатлар ҳақида 2012 йилда эълон қилинган. Уларнинг икки нафар фарзанди бор.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Jаmón Jаmón фильмининг суратга олиш ишларидан 15 йил ўтиб, 2007 йилда испаниялик актёрлар Пенелопа Крус ҳамда Хавьер Бардем учрашишни бошлаган. 2010 йилнинг июлида улар расман никоҳдан ўтган, ҳозирда уларнинг икки нафар фарзанди бор.

    Фото: AP

    Фото: AP

    2010 йилнинг декабрида Dream House фильмини суратга олиш вақтида Дэниэл Крэйг ҳамда Рэйчел Вайс ўзаро муносабатларини бошлаган. Улар фильмда эр-хотин ролини ижро этгани эътиборли. 2011 йилнинг 22 июнида актёрлар оила қурган. Ҳозирча фарзандлари йўқ.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    2017 йилнинг сентябрида хориж матбуоти Алисия Викандер ва Майкл Фассбендер тез орада оила қуришлари ҳақида хабар тарқатди. Улар The Light Between Oceans (2014) фильмининг суратга олиш жараёнларида танишиб қолишган. Манбаларнинг хабар беришича, улар шу йил оила қуради.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    2016 йилда «Тахтлар ўйини» сериалининг машҳур актёрлари Кит Харингтон ва Роуз Лесли 2012 йилдан бери ўзаро муносабатда эканликларини тасдиқлаган. Жорий йилнинг сентябрида Британия матбуоти ушбу жуфтлик яқин орада оила қуриши ҳақида хабар тарқатган.

    28.09.2017, 15:55   Изоҳ (0)   32163
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Аннигиляция» трейлери: Натали Портман номаълум ишлар содир бўлаётган аномал ҳудудни тадқиқ этишга отланди (видео)

    28.09.2017, 15:44

    «Тиғ бўйлаб югурувчи 2049» фильмининг аниме жанридаги қисқа метражли сўнгги приквели чиқди (видео)

    28.09.2017, 10:00

    Ди Каприо Мартин Скорсезенинг фильмида президент Рузвельт ролини ижро этади

    27.09.2017, 17:42

    Тошкентда Хитой киноси кунлари фестивали ўтказилади

    25.09.2017, 15:31

    Туркия Тошкентда Ўзбек—Турк кинофестивалини ўтказишни таклиф қилди. Унда туркиялик санъаткорлар қатнашиши мумкин

    25.09.2017, 14:58

    «Ўзбеккино» Зулфиқор Мусоқовнинг янги фильмини молиялаштириш нима сабабдан тўхтатиб қўйилганига изоҳ берди

    23.09.2017, 15:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Lego “Трансформерлар”даги Саундвейв десептикон кўринишидаги янги конструкторни тақдим этди

    Қўзиқорин | 12 июл, 15:20

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40

    Give me Sport. “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

    Спорт | 12 июл, 13:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.