Япония қуролли кучлари мамлакатда парламентнинг қуйи палатасига сайлов кампанияси бошланадиган ва КХДРда эса Корея Меҳнат партияси ташкил этилган сана нишонланадиган 10 октябрда алоҳида эҳтиёт чораларини қўллашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Япония мудофаа вазири Ицунори Онодэрага асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Шимолий Кореяда 10 октябрь муҳим кун ҳисобланади. Давлатда бундай байрамлардан ё олдин ё кейин турли ҳарбий синовлар ўтказилиши анъанага айланган. Биз кутилаётган янги провокацияларга бор кучимиз билан тайёргарлик кўрамиз», — дейди мудофаа вазири.
26 сентябрь куни мамлакат бош вазири Синдзо Абэ мудофаа вазири Онодэра ва вазирлар маҳкамаси котиби Ёсихидэ Сугага сайловлар ўтказилгунига қадар яъни 22 октябргача Токио чегарасини назорат остида ушлаб туришни буюрди.
Ушбу чора-тадбирлар Пхеньян томонидан бўлиши мумкин бўлган ракета учирилиши ёки ядро қуролини синовдан ўтказиш каби ҳаракатларга тезда жавоб қайтаришни таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)