Колумбияда Тинч океани қирғоқларида ўтказилган махсус операция давомида 1.5 тоннага яқин кокаин мусодара қилинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳарбий денгизчилар Нариньо департаментининг Тумако муниципияси қирғоқлари яқинида тезюрар катерни текширув учун тўхтатди ва унда 71 та кокаин тўла қопни аниқлади.
Катер бортида бўлган 4 киши — икки колумбиялик, Мексика ва Экваториал Гвинея фуқароси қўлга олинди ва ҳуқуқ-тартибот идораларига топширилди.
Изоҳ (0)