2017 йилнинг 30 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Баҳром Қўчқоров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлари учрашувида иштирок этади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтадиган йиғилишда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва БМТ доирасида қабул қилинган «2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги кун тартиби»ни амалга оширишга доир долзарб масалалар муҳокама қилинади.
Изоҳ (0)