Эрон АҚШ битим шартларини бажаришдан бош тортган тақдирда ядро келишувидан чиқади. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф маълум қилди, дея хабар беради Reuters.
«Бироқ Вашингтон учун келишувни бажаришда давом этган маъқул», — деди Эрон ТИВ раҳбари.
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний 20 сентябрь куни БМТ Бош ассамблеясидаги чиқиши чоғида мамлакат 2015 йилда тузилган ядро келишувини биринчи бўлиб бузмаслигини ваъда қилганди.
Изоҳ (0)