Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

2016 йилда Оҳангарон туманида истиқомат қилувчи, 1964 йилда туғилган Нафиса Шомаҳмудова (исм-шарифи ўзгартирилган) фирибгарлик йўли билан 7 700 АҚШ долларини қўлга киритган, деб хабар берди Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Нафиса Шомаҳмудова Андижон вилёатида яшовчи, 1995 йилда туғилган Гулбаҳор Носированинг ишончига кириб, унга Оҳангарондан уй олиб беришни ваъда қилган ҳолда 7 700 АҚШ доллар миқдоридаги пулини олган ва қайтариб бермаган.

Ушбу ҳолат юзасидан Нафиса Шомаҳмудова нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Терговни ИИБ олиб бормоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар