Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги ишлаб чиқариш цехларидан бирида 20 сентябрь куни ёнғин юз берган. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабар беришларича, туманнинг Шифобахш сувлар кўчасида жойлашган Original Colormix компаниясига тегишли лак-бўёқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехида ёнғин юз берган.
Ҳодиса оқибатида цехнинг 60 квадрат метр майдонда томи ва цех ичидаги лак-бўёқ маҳсулотлари ёнган. Тан жароҳати олганлар йўқ.
«Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилиб, ёнғин сабаби аниқланмоқда», — дейилади ИИВ ахборотида.
Изоҳ (0)