Қашқадарё вилояти Ғузор туманида 20 сентябрь куни газ чақнаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабар беришларича, Ғузор туманида фуқаро Р.П. газ ҳидини сезмай ошхонага кирган ва гугурт ёққан вақтида хонага тўпланган газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган.
Натижада ёнғин чиқиб, ошхона олдида жойлашган сомонхонанинг 49 квадрат метр майдонда том қисми ва ҳашак ёнган.
«Чақнаш натижасида уй эгаси Р.П. ва унинг келини куйиш тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, уй эгаси Р.П. шифохонада вафот этган», — дейилади вазирлик ахборотида.
Изоҳ (0)