Калифорниядаги АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг Ванденберг базасидан ҳарбий-коинот разведкаси миллий бошқармасига тегишли NROL-42 сунъий йўлдоши бўлган Atlas V ракета ташувчиси учирилди. Бу ҳақда Пентагон учун асосий ракета технологиялари етказувчиси бўлган United Launch Alliance (ULA) компанияси маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Разведка бошқармасига кўра, сунъий йўлдош «Қўшма Штатлар миллий манфаатларига таҳдидлар»ни ўз вақтида аниқлаши кўзда тутилган.
SpaceFlight портали қурилма бортида Ердаги маълум бир объектларни кузатиш имконини берувчи инфрақизил сенсорлар билан жиҳозланган HЕО-4 ускунаси бўлиши мумкинлигини билдирди.
Изоҳ (0)