22 сентябрь куни халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг 42-сессияси бўлиб ўтди. «Zaraфшон» газетаси хабарига кўра, сессияда Кенгаш раиси, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Туробжон Жўраев қатнашган.
Хабар беришларича, сессияда ташкилий масалалар кўрилган. Хусусан, Ботир Тойирович Мирзаев вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғи этиб тасдиқланган.
Вилоят молия бошқармаси бошлиғи лавозимида Ботир Тойирович Мирзаев М.Ҳамдамовни алмаштирди. Бундан аввал вилоят молия бошқармаси раҳбари 2017 йил июнь ойи охирида ўзгарган эди.
Ўшанда бошқармага 2011 йил майидан бери раҳбарлик қилиб келаётган Абдуҳафиз Каримов Ўзбекистон молия вазири ўринбосари этиб тайинланган, унинг ўрнида М.Ҳамдамов иш бошлаган эди.
Изоҳ (0)