Human Rights Watch халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти ўз фаолиятини қайта тиклаш учун ҳозирча Ўзбекистонга қайта олмайди. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов маълум қилди, деб ёзади «Kommersant.uz».
Унинг сўзларига кўра, бу шунга боғлиқки, етти йил аввал Ўзбекистон Олий суди Адлия вазирлигининг HRW’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонасини тугатиш даъвосини қондирган.
«Ваколатхона очиш борасида Ўзбекистон Олий судининг 2011 йилдаги қарори ҳалиям амал қилмоқда, уни ҳеч ким бекор қилгани йўқ. Табиийки, бу олий инстанция, биз масалани юридик тарзда Адлия вазирлигида ҳал қилишимиз керак», — деди марказ раҳбари.
Аммо у қўшимча қилишича, бу ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилот вакиллари мамлакатга эркин келиб-кета олмайди, дегани эмас.
Нашр эслатишича, аввалроқ ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистон HRW делегациясини қабул қилишга тайёрлигини айтган эди, шундан сўнг унинг Тошкентга ташрифи амалга ошган эди.
Изоҳ (0)