Россиянинг Таймир ярим оролида қўнғир айиқ болалар ўйнаётган қишлоққа кириб, у ердаги болалардан бирини олиб кетди ва уни ғажиб ташлади. Бу ҳақда, минатқа фавқулодда хизматлари расмий вакили Ольга Дегидга асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, воқеа Хета қишлоғида рўй берган.
«Дастлабки маълумотларга қараганда, болалар ўйнаётган пайтда уларнинг олдида айиқ пайдо бўлган. У олти ёшли ўғил болани тутиб олган ва ўлганича ғажиган. Маҳаллий аҳоли вакиллари ҳайвонни ўлдирган», — деди у агентлик билан суҳбатда.
Айни пайтда воқеа юзасидан тергов ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)