Мексика миллий авариявий-қутқарув хизмати раҳбари Луис Фелипе Пуэнте 19 сентябрда юз берган кучли зилзила натижасида ҳалок бўлганлар сони айни пайтда 286 кишига етганини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Унинг сўзларига кўра, мамлакат пойтахтида 148 киши, Морелос штатида 73 киши, Пуэбледа — 45, Мехико штатида — 13, Геррерода — 6, Оахакада — 1 киши ҳалок бўлган.
7,1 магнитудали зилзила Мехико яқинида 19 сентябрь куни юз берди. Мамлакат ҳукумати маълумотларига кўра, 2 мингдан ортиқ киши жабрланган.
Изоҳ (0)