Greenpeace фаоллари Британиянинг Ширнесс портида Германиядан келтирилган Volkswagen дизель автомобиллари туширилигига тўсқинлик қилмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Фаоллар машиналар келтирилган кема бортига чиқиб олгани ва Volkswagen маҳсулотларини Германияга қайтариб кетишга рози бўлмагунча уни тарк этишдан бош тортаётганлиги билдирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йил сентябрида АҚШ атроф-муҳит муҳофазаси агентлиги автоконцернни дизелли автомобилларга зарарли ташланмалар даражасини пасайтириб кўрсатувчи дастурий таъминот ўрнатганликда айблаган, шундан сўнг 500 минг машина қайтариб олинганди.
Изоҳ (0)