Навоий вилояти Навоий шаҳар Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида 16 сентябрь, кеч соат 20:00 дан ўтганда нохуш ҳодиса рўй берган. Ёш йигит боғдаги аттракционлардан бирида учаётган вақтда хафсизлик камари носозлиги туфайли, ҳавода учиб бориб нарвонга урилган. Бу ҳақда турли ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар хабар қолдирмоқда, деб ёзади UZ24.
Хабарларда йигитнинг исми Баҳром Якубов дея қайд этилмоқда. У бахтсиз ҳодиса туфайли оғир тан жароҳатлари олгани, жумладан, қўл ва оёқлари, юз яноқлари, бурни, жағи, кўз косаси сингани, ҳозирда йигит Навоий шаҳридаги шифохонанинг жонлантириш бўлимида ётгани айтилмоқда. Хабарларга йигитнинг оғир аҳволда ётган суратлари ҳам илова қилинган.
Ҳозирча истироҳат боғи маъмуриятидан, Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан ушбу ҳодисага расман изоҳ берилмаган.
Изоҳ (0)