Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Равшан Усмонов АҚШ туроператорлари ассоциацияси (USTOA) аъзолик ва дастурлар бўйича директори Луис Марави билан учрашди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашув давомида томонлар қўмита ва USTOA ўртасида ҳамкорлик, жумладан, АҚШдан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини кўпайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон хусусий сайёҳлик ташкилотлари ассоциацияси ва АҚШ туроператорлари ассоциацияси ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади.
Учрашув якунлари бўйича томонлар туризм соҳасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш учун зарур барча чораларни кўриш юзасидан келишиб олди.
Изоҳ (0)