Наманган вилоятида «Хавфсиз шаҳар» концепцияси асосида тизим яратиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.
Концепциянинг узвий бўғини сифатида шаҳар чорраҳаларида жамоат тартиби ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, қоидабузарликларнинг олдини олиш, йўл-транспорт ҳодисаларини ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Наманган шаҳрининг йирик чорраҳаларини қайд этиш ҳамда кузатув камералари билан жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу камералар ёрдамида светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланишни давом эттирган, қарама-қарши ҳаракатланиш қоидаларини бузган, кўча сидирға чизиғини босиб ҳаракатланаётган, тўхташ та’қиқланган белгисига риоя этмаган, белгиланган меъёр тезлигидан ошган ҳамда пиёдалар йўлкасида ҳаракатланаётган йўловчилар билан боғлиқ қоидабузарликларни содир этган йўл ҳаракати иштирокчиларига нисбатан тегишли жарималар қўлланади.
Мазкур тизим жорий йил октябрь ойида ишга туширилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)