Пойтахтдаги «Китоб олами» маънавий-маърифий савдо мажмуасида Ойгул Муҳаммад Жиян қизининг «Менинг Тож-Маҳалим» бадиий-публицистик асари тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Муаллиф ёшлар ўртасида умуминсоний қадриятлар, асрий анъаналар ва ҳақиқий севги-муҳаббат туйғуларини камол топтириш орқали глобаллашув шароитида турли ёт қарашлар, сохта маданиятлар тажовузи ва ахлоқсизликларга қарши туриш борасида мулоҳаза юритади.
Асарда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, туманлар марказларида ёшлар сайр ва зиёрат қиладиган севимли гўшаларда «Тоҳир ва Зуҳра», «Альпомиш ва Барчиной», «Шоҳсанам ва Ғариб», «Отабек ва Кумуш», «Мирзо Анвар ва Раъно» хиёбонларини бунёд этиш бўйича таклиф илгари сурилади.
Изоҳ (0)