Молдова парламентиинг Либерал партиядан сайланган депутатлари президент Игорь Додонни лавозимидан четлатиш жараёнини бошлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси учун имзо тўпламоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Қонун лойиҳаси рўйхатдан ўтказилиши ва парламент йиғилишида кўриб чиқилиши учун 101 депутатдан 34 нафарининг имзоси талаб этилади.
Либерал партия етакчиси Михай Гимпуга кўра, қонун лойиҳаси президент тарафдорларининг Социалистлар партиясидан ташқари барча парламент фракцияларига юборилди.
Президентга импичмент эълон қилинишига давлат раҳбарининг Молдова ҳарбийларини халқаро машғулотларга юборишдан бош тортгани ва «мамлакатда Россия манфаатларини илгари суришда давом этаётгани» сабаб сифатида кўрсатилмоқда.
Изоҳ (0)