Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви қарори билан ваколатли банклар томонидан чет эл валютасида ҳисобларни юритиш тартибига тузатишлар киритилди, деб ёзади Norma.
Ҳужжат чет эл валютаси ҳисоб эгасига нақд шаклда тўланадиган иккита ҳолат билан тўлдирилди, булар қуйидагилар:
- фермер хўжаликларининг валюта ҳисобларидаги маблағлар — ҳисоб эгасининг ихтиёри билан;
- юридик шахс ташкил этмасдан туриб тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган резидент жисмоний шахслар (якка тадбиркорлар)нинг валюта ҳисобларидаги маблағлар.
Изоҳ (0)