Самарқанд ҳуқуқ-тартибот муассасалари томонидан бир қатор тунги клуб, ресторан ва интернет-кафеларда рейд ўтказилди. Тунги рейд натижасига кўра, айрим ёшлар кечки вақтини асосан кафе-барларда чилим чекиш билан ўтказаётгани, ҳаттоки спиртли ичимлик истеъмол қилаётгани аниқланган. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» хабар берди.
Вояга етмаган ёшлар тунги вақтда нафақат бундай клубларда бўлиши, балки бу муассасаларда меҳнат фаолияти билан шуғулланаётгани ҳам қайд этилган. Ана шундай ҳолатлар аниқланган бир қатор тунги клуб раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Шунингдек, ўтказилган текширувларда меҳнат қонунчилиги, санитар меъёрлар бузилгани қайд этилди. Le Grand тунги клубида эса клуб раҳбарияти раққоса қизларни турли беҳаё мазмундаги қўшиқларга ярим-яланғоч ҳолда рақс тушишига йўл қўйган.
Рейд жорий йилнинг 6 сентябридан 7 сентябрига ўтар кечаси Самарқанд шаҳридаги интернет ва тунги клубларда ота-онасининг назоратисиз юрган вояга етмаганларни аниқлаш мақсадида ўтказилган.
Изоҳ (0)