«Ўзекспомарказ»да ўнинчи халқаро ихтисослашган UzMedExpo – 2017 тиббиёт кўргазмаси иш бошлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тадбирда Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари билан бир қаторда Хитой, Жанубий Корея, Россия, Қозоғистон, Ҳиндистон, Италия, Швейцария, Чехия каби мамлакатлардан 50 дан зиёд етакчи компания ва фирмалар ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.
Кўргазмада замонавий диагностика, даволаш, тиббий лаборатория асбоб-ускуналари, махсус мебеллар, фармацевтика ва косметология маҳсулотлари ҳамда витаминлар намойиш этилмоқда.
Изоҳ (0)