Ўзбекистонда 2017 йилнинг 1 октябридан мамлакат ҳудудига олиб келинадиган аксиз солиғи остидаги маҳсулотларга импорт божхона божлари ва аксиз солиғининг янги қийматларини ўрнатиш режалаштирилмоқда. Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси норматив ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига жойланди, деб ёзади UzDaily.
Ҳужжат маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга зарур ускуналар ва бутловчи қисмлар, хом ашё ва материалларни келтириш учун қулай шароитлар яратиш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош бўлган юқори сифатли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, аҳолининг истеъмолчилик талабини қондириш ва ички бозорда нархлар ўсишига йўл қўймасликка қаратилган.
Қарорга мувофиқ, импорт божхона божларининг янги қийматлари 97 гуруҳдаги маҳсулотларга, аксиз солиғининг янги қиймати эса — 34 дан ортиқ гуруҳдаги маҳсулотлар учун белгиланади.
Изоҳ (0)