Қозоғистон Парламенти Мажлиси депутатлари 20 сентябрь куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги битимга, шунингдек, Норвегия билан халқаро автомобиль ташувлари тўғрисидаги битимга тузатишлар киритишни ратификация қилишни маъқуллади, деб ёзади Kazakhstan Today.
Мажлис спикери Нурлан Нигматулиннинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Норвегия билан битимлар Қозоғистон транспорт инфратузилмасидан фойдаланиб, глобал логистика схемаларини шакллантиришга қаратилган.
Битимлар ратификацияси йўловчи, шунингдек, автомобиль ташувларини амалга ошириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун ҳуқуқий асос яратиш имконини беради, дейилади палата матбуот хизмати хабарида.
Изоҳ (0)