Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг буйруғи билан Маҳсулотнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини декларациялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб ёзади Norma.
Тузатишларга мувофиқ, декларация қилиш ва маҳсулотларнинг декларацияда илова қилинган норматив ҳужжатлар орқали белгиланган хусусиятлари учун жавобгарлик етказиб берувчидан ишлаб чиқарувчига ўтказилди.
Ишлаб чиқарувчи маҳсулотнинг хавфсизлиги, унинг мувофиқлиги синови ва тасдиғи бўйича комплекс чораларни таъминлаши керак. Декларация қилингач, ишлаб чиқарувчи барча зарур чораларни кўриб, ишлаб чиқариш жараёни чиқарилаётган маҳсулотнинг ушбу маҳсулотга алоқадор норматив ҳужжатлар талабларига мослиги барқарорлигини таъминлашига эришиши керак.
Ҳужжат эълон қилинганидан сўнг 3 ой ўтиб, кучга киради.
Изоҳ (0)