ФХХ ва ИИВ экстремизмга қарши кураш департаменти ходимлари «Насроний давлати — Муқаддас Рус» ташкилоти етакчиси Александр Калининни қўлга олди. Бу ҳақда ИИВ Москва шаҳар бош бошқармасидаги манбага таяниб, «РБК» маълум қилди.
Қўлга олиш учун Калинининг қонунга хилоф ҳаракатларни амалга ошириш, жумладан, Алексей Учителнинг «Матильда» фильми намойиш этиладиган кинотеатрларни ёқиб юборишга даъватлари сабаб бўлди», — ҳикоя қилди манба.
«Интерфакс» агентлиги манбаси бир неча киши, жумладан, Калинин ҳам полицияга Алексей Учителнинг адвокати Константин Добринин офиси олдида турган автомобилларни ёқиб юборганликка оид жиноий иш доирасида келтирилганини билдирди.
Тезкор-тергов ҳаракатлари, жумладан, тинтув олиб борилмоқда. Калининнинг компьютери ва бошқа ахборот ташувчи воситалар мусодара этилди.
Маълумот учун, мазкур фильмда Россия императори Николай II ва балерина Матильда Кшесинская ўртасидаги муҳаббат ҳақида ҳикоя қилинади.
Изоҳ (0)