Анжелина Жолининг «Улар дастлаб отамни ўлдирди» номли фильми «Энг яхши хорижий фильм» номинациясида Камбоджадан «Оскар»га илгари сурилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Netflix онлайн-сервиси томонидан молиялаштирилган фильм камбоджалик ёзувчи ва ҳуқуқ ҳимоячиси Лунг Анг, унинг мамлакатдаги «қизил кхмерлар» тузуми билан боғлиқ хотираларига бағишланган.
Актриса бу аёл билан Камбоджага биринчи гуманитар миссияси давомида танишганди.
Маълумот учун, Жоли АҚШ ва Камбоджа фуқаролигига эга, унинг ўғилларидан бири ҳам шу мамлакатда туғилган.
Изоҳ (0)