Қирғизистон бош вазири Сафар Исоқов Голливуд актёри Стивен Сигалга Қирғизистон Республикаси фуқароси бўлишни таклиф этди, деб ёзади «Nuz.uz». Бундай таклифни у Бишкекда вазирлар маҳкамасининг актёр билан учрашуви чоғида айтиб ўтди.
Исоқов Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларидан кейин Қирғизистонга келувчи сайёҳлар икки баравар кўпайганини таъкидлади. Ўз навбатида, Стивен Сигал Бишкекка Мўғулистон пойтахти Улан-Батордан учиб келганини айтди. Шунингдек, у ўзи ташриф буюрган Кўчманчилар ўйинлари ҳайратланарли ҳодиса бўлганини қайд этди.
«Ўзимни худди уйдагидек ҳис қилдим. Аслида ҳозир сизнинг мамлакатингиз учун нима қила олишим мумкинлигини ўрганяпман. Мамлакатингизни шу даражада яхши кўраман», — деди актёр.
Нашр эслатишича, Стивен Сигал Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг яхши ният элчиси ҳисобланади. 2016 йилда у Ўйинларнинг очилишида қатнашган.
Изоҳ (0)