Польша мудофаа вазири Антоний Мацеревич Россия ва Беларуснинг ҳамкорликдаги «Ғарб — 2017» ўқув машқлари 20 сентябрдан кейин давом эттирилиши мумкинлигини айтди, деб ёзади «Корреспондент.net». Унинг сўзларига кўра, машғулотлар чоғида россияликлар томонидан ядро қуролидан фойдаланиш машқ қилинади.
«Улар давом эттиради, бу сафар машғулотлар дастурига киритилмаган ядро қуролини қўллайди», — деди мудофаа вазири.
Шунингдек, Мацеревич Россия ҳарбий доктринаси эҳтимолий душманга превентив зарба беришни кўзда тутишини эслатди.
«‘Ғарб — 2017’ машғулотлари сўнгги 30 йил ичида Россиянинг барча ҳарбий машқлари орасида энг тажовузкори ва кўп функционаллиси бўлди», — дея қўшиб қўйди у.
Изоҳ (0)