КХДР ҳукумати Жохор султонлиги (Малайзиядаги шу номли штат) валиаҳд шаҳзодаси Исмоил Иброҳимга мамлакат ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича фахрий ҳуқуқни тақдим этди, деб ёзади «ТАСС». Бундай имтиёз шаҳзодага КХДРнинг Малайзиядаги вақтинчалик вакили билан учрашувда берилди.
Суҳбат якунларига кўра тарқатилган баёнотда айтилишича, «валиаҳд шаҳзодага КХДР ҳаво ҳудудидан фойдаланиш, шунингдек, Хитой пойтахтига тўхтамасдан, Пхеньянга исталган вақтда саёҳат қилиш имтиёзи тақдим этилди».
«Бу алоҳида шараф, чунки бошқа дунё етакчилари КХДРга сафар олдидан албатта Пекинга тўхташи керак», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)