• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    «Халқ билан мулоқот йили»да панжарали тўсиқларни камайтирайлик

    Она юртинг бўйлаб саёҳатлар қилар экансан, кўплаб ўзгаришлардан мамнун бўласан. Шаҳарлар қанчалик кўркамлашиб кетди. Чиройли кўприклар, янги йўллар, замонавий бинолар Гулистон-у Жиззахга, Самарқанд-у Бухорога, Навоий-у Урганчга, Нукус-у Термизга, Қарши-ю Шаҳрисабзга, Наманган-у Андижонга, Фарғона-ю Қўқонга кўрк берди. Шаҳарларда аъло даражадаги мажмуалар барпо этилмоқда, қишлоқ жойларда эса минглаб замонавий турар-жойлар қад ростлади. Мустақиллик йилларининг ибтидосида қурилиш билан турклар ва югославлар, бунинг устига, импорт материаллар иштирокида шуғулланган бўлса, энди қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни ҳам, қуришни ҳам ўзимиз ўрганиб олдик.

    Фото: Бахтиёр Насимов

    Фото: Бахтиёр Насимов

    Хафа қиладиган ягона нарса: бу йиллар давомида биз панжарали деворларни ҳам қуришни, ўрнатишни ва барпо қилишни ўргандик. Панжаралар ҳатто турғунлик ва коммунистлар даврларида ҳеч қаерга ўрнатилмаган жойларда ҳам пайдо бўлди. Ва бу кундузлари уйларнинг дарвозаси доим очиқ турган Ўзбекистонда кузатилди!

    Ҳокимликлар, банклар, солиқ инспекциялари, қуён боқиш бўйича идоралар, ҳатто маҳалла қўмиталари ҳам — ҳаммаси ўзларини баланд ва учли қора темир панжаралар билан ўраб олди.

    Фото: Бахтиёр Насимов

    Фото: Бахтиёр Насимов

    Турар-жойнинг 1 квадрат метри 1000 доллар ва ундан қимматроқ турувчи «элита» уйлар ҳам темир панжаралар билан тўсилаётгани кишини айниқса хавотирга солади. Бу менга нимаси биландир Бангладеш Республикаси пойтахти Даккадаги уйларни эслатди. У ерда уйлар ва меҳмонхоналар кўпинча тепасида тиканли сими бўлган тўсиқлар билан ўраб олинади. Ўзбекистондан уч марта кичик бўлган ҳудудда 170 миллион киши яшайдиган Бангладешда синфларга ажралиш кучли. У ерда Уттара даҳасидаги «элита» уйлар атрофида қамишдан ясалган уйларда одамлар яшаши мумкин.

    Фото: Бахтиёр Насимов

    Фото: Бахтиёр Насимов

    Биз Ўзбекистонда бир-биримиздан ўз яшаш жойимизни тўсиб қўядиган даражада фарқланмаймиз. Тошкентда фақат битта меҳмонхона — Hyatt Regency Tashkent ўзини девор билан ўраб олган. Аммо уни айблаш қийин, чунки чет эллик инвесторларга ўзимиз ўрнак бўляпмиз.

    Фото: Бахтиёр Насимов

    Фото: Бахтиёр Насимов

    Мана, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ислом Каримов кўчасининг икки томонида жойлашган бинолари баланд қора металл тўсиқлар билан ўралган. Бироқ бу Марказий банк. Афтидан, мамлакат бош банки айнан шу тарзда ҳимояланган бўлиши керак, деб ёзиб қўйилган.

    Лекин менга айтинг-чи, нима учун Алишер Навоий номли Миллий боғ ҳудудидаги таэквондо федерацияси ўзини баланд металл девор билан дунёдан тўсиб қўйган?

    Фото: Бахтиёр Насимов

    Фото: Бахтиёр Насимов

    Ёки ўйлаб кўринг-чи, туман, шаҳар ва вилоятлар солиқ инспекциялари «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да кимдан бекинмоқда?

    Туман ва шаҳарлар ҳокимликларига танкка қарши тўсиқлар нимага керак?

    1986 йилдан буён испан тилида сўзлашувчи сайёҳларни бутун Марказий Осиё бўйлаб олиб юрувчи синфдошим Садир Халилов менга айтиб беришича, Бухорои шариф 2017 йилгача ҳокимлиги панжара ортига бекиниб олмаган ягона шаҳар бўлиб қолган. Бу йил улар ҳам тўсиқ ўрнатиб олди.

    Фото: Бахтиёр Насимов

    Фото: Бахтиёр Насимов

    Бекатларда одамлар оёқларини синдириб олмаслиги учун ариқларни темир панжаралар билан ёпишга металл йўқ, аммо оддий фуқаролардан ўзларини ажратиб қўйиш учун металл бор, шундайми?

    Июль ойида Халқаро пресс-клуб мажлисининг тўғридан-тўғри эфирида мен Олий Мажлис депутатларига шундай савол бердим: «Нима учун Истиқлол кўчасида мамлакат Парламенти бўйлаб баланд қора темир панжара бор-у, тротуар йўқ? Сизларнинг ёнингиздан оддий одам ўтиб ҳам кета олмайди».

    Пресс-клубдан кейин бир ой ўтиб, парламент ёнида тротуар пайдо бўлди, бироқ қора панжара ўз жойида қолди. Нима учун Олий Мажлисга туташ улкан ҳудудни панжара билан ўраб олишган? Бугунги кунда замонавий қўриқлов тизимлари, кузатув камералари бор, ички ишлар органлари ходимларининг кўпчилиги ўз ишида малакали. Мустақилликнинг 27-йили кетаётган бир пайтда панжаралар нимага керак?

    Фото: Бахтиёр Насимов

    Фото: Бахтиёр Насимов

    Кўпчилик ҳолларда пастаккина чиройли тўсиқларнинг ўзи етарли бўлади, баъзи ҳолатларда эса умуман ҳеч нарса керак эмас, деб ўйлайман. Менга турмуш ўртоғимнинг қариндошлари гапириб беришича, илгарилари Товоқсойда ёз салқинроқ бўлган — тоғ томондан қишлоқ кўчалари бўйлаб шабада эсиб турган. Бироқ ҳозир ҳамма баланд ва қалин тўсиқлар қуриб ташлаган, ҳаво эса дим бўлиб қолган.

    Фото: Бахтиёр Насимов

    Фото: Бахтиёр Насимов

    Шаҳарда, мамлакатда ҳаво дим бўлмаслиги, фуқаролар енгилроқ нафас олиши учун мен «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да ҳам темир, ҳам руҳий панжара ва тўсиқларнинг кераксизларидан халос бўлишга даъват этаман.

    Бахтиёр Насимов,«Дарё» шарҳловчиси

    19.09.2017, 14:39   Изоҳ (0)   24470
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.