Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Алишер Навоий номли Ўзбекистон Миллий боғидаги болалар темир йўли 18 сентябрь, душанба куни охирги марта рейсга чиқди, деб ёзади «Газета.uz». Бундан хабар топган кўплаб тошкентликлар «қувноқ паровозча»да сўнгги марта сайр қилиб қолиш учун бу ерга келди.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 4 сентябрдаги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Миллий боғи базасида «замонавий ва юқори технологияли» маданият ва дам олиш боғи барпо этилади.

Аввалроқ боғ 18 сентябрь, душанбадан ёпилиши, дам олиш кунлари ташриф буюрувчилар боғдаги мавжуд аттракционлар ҳамда келгуси тақдири номаълум болалар темир йўлидан фойдаланиши мумкинлиги хабар берилган эди.

Нашр таъкидлашича, Тошкент болалар темир йўли баъзилар ўйлаганидек аттракцион эмас, балки тўла-тўкис темир йўл, шу билан бирга, ёш авлод темир йўлчилик ишини ўрганадиган ўқув муассасаси ҳамдир.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?