Шимолий вокзал яқинида жойлашган Фарғона йўли ва Нукус кўчалари кесишмасидаги йўл ўтказгич қуриб битказилди, деб ёзади My Day.
Шунга қарамай, кўприк транспортлар ҳаракатланиши учун ҳамон ёпиқ. Таъкидланишича, кўприк яқин кунларда очилиши режалаштирилмоқда.
Кўприкни қайта тиклаш ишлари шу йилнинг майида бошланган эди. Унинг эни 30, узунлиги 346 метр бўлган қисми реконструкция қилинди, эни 22, узунлиги 281 метр бўлган қисми эса янгидан қурилди.
Аввалроқ «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси ўринбосари Даврон Деҳқонов йўл ўтказгич Ўзбекистон Мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида фойдаланишга топширилишини маълум қилганди.
Изоҳ (0)