• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12917.1
    • RUB160.14
    • EUR14460.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Никоҳга чақиришганди, у хатна тўйи бўлиб чиқди»: чет элликларнинг Ўзбекистон ҳақида таассуротлари

    «Kommersant.uz» чет эллик сайёҳларнинг Ўзбекистон ҳақидаги таассуротларини баён қилди.

    Южения Меркулиали (талаба, Италия) ва Жорди Хурадо Миро (телекоммуникациялар муҳандиси, Испания)

    Фото: «Kommersant.uz»

    Фото: «Kommersant.uz»

    Иккита «саёқ» сайёҳ – барселоналик 30 ёшли саёҳатчи-блогер ва фотограф ҳамда италиялик 23 ёшли талаба – Руминиядан бошланган катта саёҳатни деб ишдан бўшашди. Марокаш ва Туркияга сафардан сўнг улар Ўзбекистонга келишга қарор қилдилар.

    – Саёҳатимиз икки йилдан бери давом этмоқда, лекин ўшангача ҳам биз тажрибали бекпекер (мустақил, одатда кам пул сарфлаб саёҳат қилувчилар, улар одатда рюкзак (backpack) осиб юрганлари учун «бекпекер» деб аталади) саналардик: мен 55 та мамлакатда, Южения – 40 та мамлакатда бўлган. Марказий Осиё бўйлаб уч ойдан бери сайр қиламиз: БААдан Дубай–Олмаота рейсида учиб келиб, саёҳатни Қозоғистондан бошлагандик,  ундан Қирғизистонга ва Ўзбекистонга ўтдик.

    Ўзбекистонга визани бир ҳафтада олдик, ҳеч қандай қийинчилик юзага келмади. 75 доллар тўладик, бу унчалик қиммат ҳам эмас. Ўзбекистонга виза бекор қилиниши ҳақида янгиликни эшитиб, шундай бўлишини кутгандик, бекор бўлиб чиқди.

    Қирғиз-ўзбек чегарасини кесиб ўтиб, Фарғона водийсига кирдик. Назорат-ўтказиш пунктларида порахўрлик авж олгани ҳақида айтишганди. Лекин божхоначилар мулойим ва хушмуомала бўлишди, пул сўраганлари йўқ. Тўғри, ижикилаб сўраб-суриштиришлари бизни ҳайратга солди. Қизиқ қоида: мамлакатга олиб кирганингдан кўра кўпроқ валюта олиб чиқиш мумкин эмас экан.

    Фото: «Kommersant.uz»

    Фото: «Kommersant.uz»

    Бу ерда автостоп билан саёҳат қанчалик осон эканлигини кўриб, ҳайратга тушдик, кўпчилик одамлар бизни уйларига таклиф қилишди, меҳмон қилмоқчи бўлдилар. Лекин ўзимиз учун тушунарсиз бир хусусиятни кузатдик. Одатда, мамлакат аҳолиси қанчалик меҳмондўст бўлса, машинада етиб олиш шунчалик осон бўлади. Лекин биз ғарбга қараб юрар эканмиз, одамлар ўша-ўша меҳмондўст бўлишса-да, ҳайдовчиларни кўндириш қийинлашиб бораверди. Ҳайдовчилар биздан йўл ҳақи сўрашар («Доллар, доллар!»), текинга қандай қилиб олиб кетиш мумкинлигини тушунишмасди. Шунга қарамай, жон деб меҳмон қилишарди ва ҳатто йўлга ул-бул нарса харид қилиб беришни таклиф қилашарди.

    Фарғонада мени соғлиқни сақлаш бепуллиги ҳайратга солди. Тишим оғриб қолди ва ўша ерда яшовчи бир инсон мени давлат поликлиникасига олиб бориб, бу ерда бепул даволашларини айтди. Ишонмадим, кўриб бўлгандан кейин қўлимга чек тутқазишса керак деб ўйладим. Лекин ҳақиқатан текин экан: стоматолог тишимни текширди ва тавсиялар берди.

    Ўзбекистонни биз бир ойда Фарғона водийси–Тошкент–Самарқанд–Шаҳрисабз–Термиз–Самарқанд–Бухоро–Хива–Урганч–Тошкент йўналиши бўйлаб кезиб чиқдик. Энг ёққани Хива билан Термиз бўлди. Хива жуда мафтункор, бошқа ерлардаги каби одам гавжум эмас – тинч, осуда. Тунда сайр қилдик, йўлда бирорта одам учрамасди. Термиз – алоҳида таърифга лойиқ, унда Ўзбекистоннинг қадимий муҳити сезилиб туради, бу шаҳар қайта таъмирланган Самарқандга қараганда асл кўринишини кўпроқ сақлаб қолган. Мен барча сайёҳларга сийқаси чиққан Буюк ипак йўли маршрутидан четланиб, камроқ шуҳрат қозонган шаҳарларни айланишни тавсия этган бўлардим.

    Хивада шу ерлик аҳолидан бири мени укасининг тўйига таклиф қилди. «Wedding, wedding, my brother, wedding!»– такрорларди у. Бироқ, зиёфат асло никоҳ тўйига ўхшамасди. «Уканг қани?»– сўрадик биз. У етти–саккиз ёшли болага имо қилди. Кейин кимдир ишора билан тушунтирди: «кес-кес». Бу хатна муносабати билан уюштирилган тўй экан (ўзбек тилида «тўй» деб ҳам никоҳ тўйини ҳам бу маросимни аташларини кейинроқ билдик). Бундай мусулмон анъаналари борлигини билмасдик. Воқеани камерага олишар, меҳмонларнинг дил сўзларини ёзиб олишарди. Менга ҳам микрофон тутқаздилар. Бироз ўнғайсизландим – никоҳда ёш келин-куёвга биргаликда узоқ ва бахтли ҳаёт кечиришни тилайдилар, бу вазиятда нима тилаш мумкин?

    Фото: «Kommersant.uz»

    Фото: «Kommersant.uz»

    Бизни, бекапер-сайёҳлар сифатида, ҳар куни меҳмонхона/хостелда рўйхатдан ўтиш талаби анча чеклади. Биз капаларда ёки маҳаллий аҳоли уйларида тунашга ўрганганмиз, бу қизиқарли тажриба ва кам бюджетли саёҳатнинг ўзига хосликларидан биридир. Рўйхатдан ўтиш талаби ҳаракатланиш масофасини ҳам чекларди: айнан шу сабабли биз Орол денгизига бора олмадик – белгиланган муддатга етиб кела олмасдик.

    Ўзбекистонда жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш лозим: кўпчилик сайёҳлар Хивага атвобус қатнови ривожланмаганлиги учун бормайдилар. Бизга поезд жуда маъқул келди (тунги поездда Тошкентдан Самарқандга ва Урганчдан Тошкентга бордик): чиптаси арзон, жойлари қулай, янги чойшаб, сочиқ беришади.

    Нархлар масаласида бироз хира таассурот қолдирди: қоровулга баъзида пора бериш мумкин, масалан, эрталаб соат бешда минорага киритиши учун. Лекин унга ушбу бинони қўриқлаши учун пул тўлайдилар-ку. Баъзида эса, тарихий бинога кираверишда бир одам туради ва пул тўлашни талаб қилади, кейин эса, кириш бепул эканлиги аниқланади. Булар бари ишонч даражасини туширади. Ичан Қалъадаги каби кириш учун ягона чипта ҳаммага ҳам тўғри келавермайди. Биз ҳар бир жойга киришга алоҳида пул тўлашни маъқул кўрган бўлардик. Умуман олганда, нархлар жуда паст, айниқса озиқ-овқат арзон.

    Жойлашув масканлари ичида кўпсонли оилавий меҳмонхоналар маъқул келди, у ерда яшар экансан, ўзингни оиланинг бир аъзосидек ҳис қиласан. Меҳмонхоналарда нархлар Қирғизистондагига қараганда баландроқ. Лекин хоналар яхши жиҳозланган, нима учун пул тўлаётганлигингни биласан. Қўшимчасига, ҳар доим мазали нонушта берилади. Хостелда бир тун, Европадаги каби, $8 туради.

    Саёҳатларда биз жуда, жуда кам пул сарфлаймиз. Икки кишига бир суткада ўртача €4. Ҳар нарсада тежаймиз – автостопдан фойдаланамиз, хостеллар билан ҳамкорлик қиламиз (бепул жой бергани учун блогимизда улар ҳақда ёзамиз).

    Ўзбекистонда биз назоратнинг кўплигидан ҳайратландик – метрода текшириш, поездга ўтиришдан олдин текшириш. Лекин кейинроқ тушунасан – сен хавфсизликдасан, сен билан ҳеч нарса рўй бермайди.

    Ўзбекистондан кейин Тожикистонга йўл олдик, кейин Остонага қайтамиз ва уйга учамиз. Кейин бирор муддат «одатий» ҳаётга қайтамиз. Саёҳат қилиш бизга ёқади, лекин у инсонни анча толиқтиради.

    Маттиас Рогтус, аэрокосмик муҳандис (Бельгия)

    Фото: «Kommersant.uz»

    Фото: «Kommersant.uz»

    23 ёшли талаба Ўзбекистон бўйлаб 2015 йилда Тошкент–Самарқанд–Бухоро–Хива  йўналишида саёҳат қилди. 18 ёшидан буён автостоп ёрдамида сайр қилади, 58 та мамлакатда бўлган: Исландия соҳилларида китларни кузатган, Хитойда филларни қўлга ўргатган, Ашхободдаги энг баланд меҳмонхонанинг томига чиққан, Эрон радиосида интервью берган, Перудаги Мачу-Пикчуга бепул етиб борган, 42 минг км.ни автостоп орқали босиб ўтган ва 500 мил яёв юрган.

    – Мамлакатга визани бир неча кунда олдим – танишим мени Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси билан таништирди, у жараённи тезлатишга ёрдам берди. Виза учун 30 евро тўладим, бу жуда яхши нарх.

    Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш жуда арзон, лекин етиб олиш қиммат. Ҳар куни рўйхатдан ўтиш қоидаси бекпекер ҳаракатланиши тезлигига қаттиқ таъсир кўрсатади. Бу кўз кўриб қулоқ эшитмаган ҳолат, бошқа бирор мамлакатда бундан талабни учратмаганман. Мен каучсерферларникида яшашни афзал биламан, лекин юқоридаги қоида туфайли айёрлик ишлатишимга тўғри келди: бир неча тунни хостелларда ўтказдим, кейин қанчадир кун рўйхатга киритиб туришлари учун пул тўладим, ўзим эса каучсерферларникида яшадим, яна Тошкент–Самарқанд поездига чипта сотиб олдим (бу эса, шу кунларда рўйхатдан ўтмаслик имконини берарди), лекин ўзим йўлни атвостоп билан кесиб ўтдим, менга шуниси қизиқроқ. Натижада, яшаган кунларимнинг ҳаммаси учун ҳам рўйхат белгиси бўлмади, лекин Туркманистон чегарасидан ўтишимда ҳеч ким талонларимни текшириб кўргани йўқ. Балки омадим келиб қолгандир.

    Фото: «Kommersant.uz»

    Фото: «Kommersant.uz»

    Умумий ҳисобда, саёҳат давомида $100 га яқин пул сарфладим. Озиқ-овқатлар жуда арзон. Шаҳарларда асосан яёв юрдим, баъзида автобусга чиқдим. Эсда қолган хотиралардан: Чорвоқ бўйида баҳайбат қозонда Бельгия фрисини тайёрладим, Самарқанддаги минора тепасида тонг отишини кузатдим, Хивага кетаётганимда, Газлида бир оқкўнгил аёл тунаш учун бутун бошли уйни тақдим қилди.

    Мамлакат бўйлаб назорат-ўтказиш пунктлари жуда кўп. Баъзида ЙПХ ходимларига ҳайдовчилар пора беришларига тўғри келди. Бу мамлакатга ишонч даражасини туширади ва минтақани хавфсираб четлаб ўтишга сабаб бўлади (лекин саёҳатим давомида бирорта ҳам нохуш ҳодиса рўй бермади).

    Туризм соҳасида Қирғизистон яхши чоралар кўрган: Туркия орқали арзон ҳаво рейси, визасиз режим. Булар бари янги сайёҳлар келишига сабаб бўлади ва мамлакат бўйлаб саёҳат қилишни анча осонлаштиради.

    Диего Харо, юрист (Испания)

    Фото: «Kommersant.uz»

    Фото: «Kommersant.uz»

    – Ўзбекистон бўйлаб Тошкент–Хива–Бухоро–Самарқанд–Тошкент йўналиши бўйича бир ҳафта сайр қилдим.

    Тезкор виза олишга ариза топширдим, бир ҳафтада қўлимга тегди. Афсуски, анкетани тўлдириш бўйича талаблар ҳақида инглиз тилида ахборот топиш анча қийин.

    Хостелда яшадим, нархлар худди Европадагидек – $10. Шароити ва хизмат кўрсатиш – ўртача. Ғарбий Европадагига қараганда товарлар, озиқ-овқат нархлари ва йўл кира анча арзон. Сайёҳлик хизматлари ва товарлар қимматроқ. Умуман олганда, сафарим давомида мен $200–300 сарфладим.

    Оқкўнгил ва меҳмондўст халқ менга жуда ёқди. Тарихий жойларга бой Самарқанд ҳайратга солди. Салбий томонлари: сотувчилар, сайёҳларга кўзи тушиши билан, илакишиб олади. Таксичилар, кўчада савдо қилувчилар, баъзи хостеллар ишчилари сени лақиллатишмоқчи бўлаётгандек ҳиссиёт уйғонади. Бундай одамлар барча мамлакатларда бор, лекин Ўзбекистонда кўпроқ (лекин, мен учратганим ажойиб одамларга нисбатан кам).

    Яна бир минус: сайёҳлик масканларидан ташқарида Wi-Fi’га уланиш нуқталари йўқ.

    Хавфсизлик даражаси юқори. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимларини ҳар қадамда учратиш мумкин, кўпинча улар мен билан хушмуомала бўлдилар.

    Фикримча, Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш учун инглиз тилида, жумладан, транспорт ва мамлакат бўйлаб ҳаракатланиш усуллари тўғрисида кўпроқ ахборот бериш, Ўзбекистонга авиарейслар нархини тушириш ва визани расмийлаштириш таомилини соддалаштириш (ёки бекор қилиш) керак.

    Микаэл Панаёту, дастурчи (Франция)

    Фото: «Kommersant.uz»

    Фото: «Kommersant.uz»

    – Ўзбекистонга ўтган йилнинг сентябрида – салқин паллада амалга оширдим. Визани 10 кунда олдим, ўша пайтда нархи €70 турарди. Тошкент–Самарқанд–Шаҳрисабз–Тошкент йўналиши бўйлаб сайр қилдим. Тошкентда Чорсу бозори ва ҳунармандлар қатори, княз Романов саройи ва Рим-католик черкови ёқди. Тошкент ҳайвонот боғида бўлдим. Катта ҳудуд, кўкаламзорлашган майдон, ноёб ҳайвонлар мавжуд. Тошкентда чиройли, хавфсиз ва тоза метро бор. Минуслардан метро бекатларида суратга олиш тақиқланганлигини (ҳолбуки тақиқловчи белгилар йўқ) келтиришим мумкин.

    Мамлакатда ҳалигача эълон қилинмаган комендант соат мавжуд. Меҳмонхонага 22:00 гача қайтишинг керак, ҳар куни рўйхатга олинганлик ҳақида талон берилади. Айтишларича, бу талонни аэропортда кўрсатиш керак бўлади, лекин мен бундай ҳолатга дуч келмадим.

    Ўзбекистонда нархлар ўртача. Халқи жуда дўстона ва хушмуомала, доим ёрдам беришга тайёр. Таомлари ажойиб. Менимча, дунёдаги энг мазали таомлар. Афсуски, банкоматлар жуда кам. Самарқандда деярли йўқ.

    Андрей Мирон, учувчи (Латвия)

    Фото: «Kommersant.uz»

    Фото: «Kommersant.uz»

    – Охирги сафарим (90 йилларда хизмат сафари билан тез-тез келардим)дан бери Тошкент таниб бўлмас даражада ўзгарибди. Марказий туманлар кенгроқ тус олибди, кўплаб замонавий бинолар қурилибди. Метро ўша-ўша шинам, тоза ва гўзал бўлиб қолганлиги қувонтирди.

    Тошкент аэропорти жуда ёмон таассурот қолдирди. Чет эл фуқаролари учун паспорт назоратида фақат иккита дарча ишларкан. Аксарият йўловчилар айнан сайёҳлар бўлиб, узун навбатга тизилишади. Кичкинагина юк тасмаси кўплаб чемоданлар ва сумаларни сиғдира олмай, улар полга ағдарилиб тушади.

    Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасига қўндим. Ажойиб меҳмонхона, сифатли сервис, эътиборли персонал, жойлашуви ҳам қулай.

    Шаҳар бўйлаб кезиб, қизиқарли хусусиятни пайқадим: шаҳардаги қарийб барча автомобиллар оқ ранг ва маҳаллий автосаноатники. Ҳамма бир хил машинада юрган СССРга тушиб қолгандек бўлдим.

    19.09.2017, 09:48   Изоҳ (0)   23870
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда Россиянинг «НТВ» телеканали кўрсатуви суратга олинмоқда

    19.09.2017, 09:03

    Бизнесни осон бошқаришни истайсизми?

    19.09.2017, 09:02

    Тошкентликлар Миллий боғдаги Болалар темир йўли билан видолашди

    19.09.2017, 08:53

    Тошкент марказидаги янги кўприк қурилиши якунланди. У яқин кунларда очилади (фото)

    19.09.2017, 08:46

    Тошкентдаги «Қозоғистон миллий маҳсулотлари» кўргазмасидан фоторепортаж

    19.09.2017, 08:27

    Шавкат Мирзиёев АҚШга етиб келди

    19.09.2017, 08:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эверестга чиқиш бўйича рекорд ўрнатилди

    Дунё | 19 май, 11:10

    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа

    Реклама | 19 май, 10:30

    Instagram: Озода Нурсаидова Сабринага уй совға қилди, Муниса Ризаеванинг турмуш ўртоғи Тошкентга қайтди, Луиза Расулова ободонлаштириш ходимларига ош тарқатди

    Шоу-бизнес | 19 май, 10:55

    Ўзбекистонда 20 май куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 19 май, 10:47

    Трамп Байден саратонга чалинганига муносабат билдирди

    Дунё | 19 май, 10:45

    Қозоғистонлик енгил атлетикачилар Ўзбекистондаги турнирдан четлатилди?

    Спорт | 19 май, 10:14

    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади

    Реклама | 19 май, 09:00

    Тожикистондан Ўзбекистонга 14,5 кило гиёҳванд модда олиб ўтаётган шахс қўлга тушди (видео)

    Ўзбекистон | 19 май, 10:11

    Россиянинг йўловчи самолётлари ҳавода носозликка учради

    Дунё | 19 май, 10:10

    Янги Рим папаси Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди

    Ўзбекистон | 19 май, 10:00

    “Interstellar”ни тушунишга ёрдам берадиган фильмдаги сирли ишора ва деталлар

    Лайфстайл | 19 май, 09:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.