«НТВ» телеканалининг суратга олиш гуруҳи Ўзбекистонда «Қўш стандартлар. Бу ер сизга у ер эмас!» кўрсатувини тасвирга олмоқда, деб ёзади Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси. Дастур ҳар шанба куни эфирга чиқади.
Теледастурлар сюжетлари шундай яратиладики, томошабинларга мамлакат ҳақида сайёҳлик китобчасидан кўра сал кўпроқ нарса билиб олганингиздан кейин, мавжуд ҳар қандай қолипларни осонлик билан бузиш мумкинлиги кўрсатиб берилади.
Бир-бирига умуман ўхшамаган давлатларда умумий жиҳатларни топиш ёки битта мамлакатнинг ўзида турли ҳудудлардаги маданий фарқларни кўриш мумкин. Бу контекстда Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг қиёсланиши жуда қизиқарли мавзу бўлиб туюлади.
Суратга олиш гуруҳи Тошкентда қандай таомлар тайёрланиши ҳақида гапириб беради, паловнинг энг қизиарли рецептлари билан таништиради, Чорсу бозорида бўлиб, уни Деҳлидаги зираворлар бозори билан солиштиради.
Изоҳ (0)