• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Мурод Хонтўраев: Мени мағлуб этганларга реванш таклиф қилиб, ижобий жавоб олмадим

    MMA йўналишида ўз ўрнига эга бўлган ўзбекистонлик Мурод Хонтўраев сўнгги икки ойда икки жанг ўтказди. Спорт журналисти Аҳмад Эшматов спортчи билан учрашиб, суҳбатлашди. Суҳбат «Оламспорт» нашрида чоп этилди.

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    Қисқа муддат ичида 2 та жанг ўтказилгани MMA мухлислари томонидан кенг муҳокама қилинди. Боиси Хонтўраев улардан бирида имкониятни бой берди.

    Бу фикр ўзимдан чиққанди, рақиб томон ҳақида гап-сўз бўлиши ҳам мумкин эмас. Қозоғистондаги жангдан сўнг мураббийим билан маслахатлашиб, яқин орада ўтадиган энг катта мусобақада иштирок этишни режага киритгандик. Рақибим кикбоксинг бўйича уч карра жаҳон чемпиони Қайрат Эрбўлатов бўлиши керак эди. У бироз бетоб бўлгани боис, жанг 6 октябрга қолдирилди. Мен эса Хасиков билан жанг олиб бордим.

    Бунгача Проценкодан мағлуб бўлганимга келсам, аввало бу спорт, унда шундай натижалар ҳам учраб туради. Лекин мағлубиятнинг ўзига яраша сабаблари ҳам бўлади. Жангдан бир кун аввал иссиғим 39 га чиқиб кетди. Дори-дармон, укол қилиб, жанга қадар тикланишга улгурдим. Лекин куч-қувватим барибир мукаммал кўринишда эмасди. Бу билан ўзимни оқламоқчи эмасман. Ютқаздимми, демак тан олишим керак. Шунчаки, ўша куни имкониятим даражасида жанг олиб бора олмаганимни изоҳламоқчиман, холос.

    Мурод Хонтўраев, MMA жангчиси

    Хонтўраев жанглар олдидан спортчиларнинг ўзини тутиши борасидаги саволга ҳам жавоб берган. Хусусан, Хасиков вазн ўлчаш маросимида ўзини енгил томондан намойиш қилиб, Муродга нисбатан ҳурматсизлик кўрсатганди.
    Номи чиқмаган спортчилар жангдан аввал хурмача қилиқлар кўрсатиб, ўз имиджини кўтаришга ҳаракат қилади. Мухлислар эътиборига шу йўл орқали тушишни мақсад қилади. Ваҳоланки, эҳтимолий мағлубияти кейинчалик кулгуга сабаб бўлади. Агар тўполон қилмасдан, рақибига ҳурмат билан ёндошса, мағлубияти ҳам табиийдек кўринади. Йўқса, ҳар қандай мухлис «боринг шу экан, нега чиранасан» дейиши аниқ, тўғрими?

    Мен бу каби майнавозчиликларга жиддий қарамайман. Ким бўлишидан, нима қилишидан қатъий назар, рақибларимни ҳурмат қилган ҳолда октагонга чиқаман.

    Мурод Хонтўраев, MMA жангчиси

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Михтибек Мамасолиев билан жанг ҳақидаги саволга Хонтўраев қуйидагича жавоб берди:

    Михтибек Марказий Осиё миқиёсида ўз ўрнига эга, номдор спортчи. Барчасига ўзининг ҳаракати, меҳнати орқали эришган. У билан жуда қадрдонмиз. Охирги жангимда ҳам эътибор берган бўлсангиз, октагонга тушиб биринчилардан табриклади. У билан жанг қилишга тўғри келса, ўша вақтда биз рақиб бўламиз. Жангдан сўнг яна дўстларга айланамиз. Мен шундай ўйлайман.

    Мурод Хонтўраев, MMA жангчиси

    Машҳур Александр Емельяненкога қарши Мурод Хонтўраевнинг жанг ўтказиши борасида ўз вақтида гап-сўз бўлган. Кейинроқ бу каби фикрлар анча йўқолиб қолган бўлса-да, Хонтўраев келажакда рақиби билан албатта тўқнаш келишига ишонишини айтди.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    Устозим Нодир ака Қодиров бошчилигида спорт формам мукаммал вақтида жуда кўп музокара олиб бордик. Аввал ҳам айтиб ўтганман, унинг қамоққа олиниши натижасида бу жанг бўлмаганди. Ҳозир эса бир нима деёлмайман. Лекин мухлисларни ишонтириб айта оламанки, Александр Емельяненко, Кенни Гарнер каби номдор спортчилар билан албатта учрашаман.

    Мурод Хонтўраев, MMA жангчиси

    MMAнинг тажрибали спортчиси сифатида Мурод Хонтўраев ўзидан кейин жангчига айланган Нурсултон Рўзибоев, Маҳмуд Муродов, Анвар Бойназаров кабиларга маслаҳат берди.
    Балки кулгули туюлар, лекин мазкур спортчи укаларимзнинг баъзи-бирлари мендан кўп жанг ўтказган, менга нисбатан яхши натижаларни қайд этган. Буни тан олишим керак.

    Лекин шуни қўшимча қилмоқчиманки, мен жанг қилган Константин Ерохин, Евгений Ерохин, Муҳаммад Ашуб даражасидаги жаҳон юлдузлари билан улар тўқнаш келиб улгуришмади. Учрашишсин, улардан ҳам кучлироқлари билан жанг қилиб, ғалаба қозонишсин, мен бунга тилакдошман.

    Анвар, Нурсултон, Маҳмуд — юқори савиядаги жангчилар, улар яқин келажакда улкан натижалар қайд этишига шубҳа йўқ. Маҳмуд Муродов Bellator билан шартнома имзолаётганини эшитдим, унга омад ёр бўлсин! Умуман, ватанимиз шаънини ҳимоя қилаётган ҳар бир спортчимизни Яратганнинг ўзи қўлласин!

    Мурод Хонтўраев, MMA жангчиси

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    Ўзбекистонлик спортчи асосан, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия каби мамлакатларда жанглар олиб борди. Bellator ёки UFC ҳақида ўйлаш фурсати етмадими?

    МДҲ мамлакатлари орасида MMA пойтахти аввал Қозоғистон бўлса, яқин икки йилда бу мақом Қирғизистонга кўчди. Бу мамлакатлар юқори савиядаги мусобақаларни ташкил қиляпти. Биз улардаги жангларда иштирок этишни хурсандчилик билан қабул қилиб келганмиз.

    UFC, Bellator борасида эса ҳозир бир нима дея олмайман. WFC, VEF, Fingt-Ningt йўналишларида агар жароҳатлар безовта қилмаса, ҳар ойда биттадан жанг қилишни мақсад қилганман.

    Мурод Хонтўраев, MMA жангчиси

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    Мурод Хонтўраев фаолияти давомида Юрий Проценко ва Давид Швелидзе каби жангчиларга имкониятни бой берди. Олдинда реванш бўлиши мумкинми?

    Проценкога жангдан сўнг 2 ҳафта ичида реванш ўтказиш таклифини айтганман. Лекин мураббийлари ва промоутерлари рад жавобини берди. Швелидзега бир неча маротаба таклиф қилдим. Лекин ҳар сафар бунга рози бўлмаган.

    Швелидзе билан бўлган жангимни ўзингиз гувоҳи бўлгансиз, менга бирор марта ҳам зарба бера олмаганди. Агар ўзимнинг ноқулай ҳаракатим туфайли жароҳат олмаганимда, бу жангни ютишим юз фоиз аниқ эди.

    Мурод Хонтўраев, MMA жангчиси

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    Александр Столяров, Азамат Баҳодурзода, Амин Эргашев кабилар билан муносабат ҳақида:

    Улар яқин дўстларим бўлади. Азамат Баҳодурзода эса укамиз. Уларнинг баъзилари билан ҳаваскор спортда дуч келганмиз. Баъзан менинг қўлим баланд келган, баъзида улар зафар қучган. Юртимиз баҳодирлари деганда, шу йигитлар кўз олдимга келади.

    Мурод Хонтўраев, MMA жангчиси

    MMA қолган спорт турларидан катта фарқ қилади. Унда адашиб қолганлар ёки бир умрга ҳасталаниб қолганлар ҳам бор. Сўзининг якунида Мурод Хонтўраев бу спорт турига қизиқаётган ва унга киришни мақсад қилган ёшларга маслаҳат берди.
    Ёшларимиз шуни тушунишга ҳаракат қилишсин, ҳеч қачон мураббийни норизо қилиб, бирор бир натижа қайд этиб бўлмайди. Нафақат мураббий, промоутери, бир сўз билан айтганда жамоасига қарши бориб, фақатгина ўзига зарар қилади. Дарахт бир жойда кўкаради, деган нақл бор. Шундай экан, турли ваъдаларга учмай, унинг учун жон куйдирган инсонлар билан ҳамкорлик қилсин!

    Мурод Хонтўраев, MMA жангчиси

    19.09.2017, 17:32   Изоҳ (0)   50728
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «ОФК бошлаган текширув Эрон — Сурия ўйинига тааллуқли эмас». Муаммо — Қатар билан келиша олмай қолган араб давлатларида

    07.09.2017, 11:18

    Ҳайитдан кейинги хина: Бабаян истеъфога чиқарилди

    07.09.2017, 10:52

    ОФК текширув бошлади. Ўзбекистон ЖЧ—2018 йўлланмаси учун курашга қайтадими?

    06.09.2017, 21:58

    «Позор! Позор!». Бабаяннинг матбуот анжуманидан қочиши (видео)

    06.09.2017, 20:36

    Ван Дамм ва Емельяненко Тошкентга келмайди. Уларнинг ўрнига Стивен Сигал ташрифи кутилмоқда

    06.09.2017, 18:11

    «Бабаян — ***, Бабаян — ***». Мухлислар Ўзбекистон миллий термаси бош мураббийидан норози

    06.09.2017, 16:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз



    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Трампнинг сабр косаси тўлмоқда” — АҚШ давлат котиби

    Дунё | 27 июл, 11:53

    Мўйноқдаги кондан ҳам газ сизиб чиқди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:38

    Ўзбекистоннинг айрим жойларида ҳафта бошида ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:25

    Тошкентдаги 59 та объектда қурилиш ишлари бутунлай тўхтатилиб, электр таъминотидан узилди

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:50

    Ички ишлардан пенсияга чиққанлар пул эвазига ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб этилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:05

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    Дунё | 27 июл, 09:25

    Тошкентда 100 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 08:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.