Уганда жанубида рўй берган йирик ЙТҲ оқибатида 16 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, юк машинаси микроавтобус билан тўқнашиб кетган. Микроавтобус ичида бир тўйда иштирок этаётган меҳмонлар бўлган.
Воқеа 17 сентябрь куни эрталаб мамлакат пойтахти Кампалани Масака шаҳри билан бирлаштирадиган йўлда содир бўлди.
Микроавтобусда тўйга таклиф қилинган Танзания фуқаролари кетаётган эди.
Изоҳ (0)