Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 19 сентябрь, сешанба куни ҳаво ҳарорати +35 даражагача кўтарилади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 19 сентябрга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +8…+13 даража, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида +15 даражагача, қолган барча ҳудудларда +18 даражагача илиқ бўлади.
Сешанба куни кундузи мамлакатнинг тоғли жойларида ҳаво ҳарорати +21…+26 даража илиқ, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида +27…+32 даража, қолган барча ҳудудларда +35 даражагача иссиқ бўлади.
Изоҳ (0)