Ўзбекистон Республикаси судьялар олий кенгаши судьялик лавозимига номзодлик заҳирасига киритилиш тартиби тўғрисида маълумот берди.
«Судьялик лавозимига номзодлик заҳирасига судьялик лавозимлари учун зарур билимга эга бўлган, етарли ҳаётий тажрибага ва бенуқсон обрў-эътиборга эга юқори малакали юристлар орасидан ўттиз ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик ихтисос бўйича камида беш йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари киритилиши мумкин», — дейилади маълумотда.
Судьялик лавозимига номзодлик заҳирасига киритилиши истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига ариза билан мурожаат қилади.
Судьялик лавозимига номзодлик заҳирасига киритилиши қонунда белгиланган талаб ва тартиб асосида амалга оширилади.
Изоҳ (0)