Германия Бундеслигасининг 4-туридан сўнг Дортмунднинг «Боруссия» клуби турнир жадвалида етакчи бўлиб турибди.
Петер Бош бошчилик қилаётган жамоа Европа Лигаси иштирокчиси ҳисобланган «Кёльн»ни қабул қилиб, 5:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувда Пьер-Эмерик Обамеянг голлари сонини 4 тага етказиб олди.
Лига тўпурари эса «Бавария» вакили Роберт Левандовски бўлиб турибди. У ҳам Обамеянг каби мазкур турда дубл қайд этди. Унинг голлари 4-турдан сўнг 5 тага етган. Танқидлар остида қолиб кетаётган Томас Мюллер ҳам бу тур гол уришга муваффақ бўлди.
Германия Бундеслигаси 4-тур беллашувлари 16 сентябрь, шанба
«Бавария» — «Майнц» 4:0
Голлар: Томас Мюллер, 11 (1:0). Арьен Роббен, 23 (2:0). Роберт Левандовски, 50 (3:0). Роберт Левандовски, 77 (4:0).«Вердер» — «Шальке» 1:2
Голлар: Ламин Сане, 20 (1:0). Милог Велкович, 22-авт (1:1). Леон Горецка, 83 (1:2).«Ганновер» — «Гамбург» 2:0
Голлар: Мартин Харник, 50 (1:0). Илас Бебу, 82 (2:0).«Лейпциг» — «Боруссия Мёнхенгладбах» 2:2
Голлар: Тимо Вернер, 17 (1:0). Торган Азар, 25-пен (1:1). Жан-Кевин Огюстен, 31 (2:1). Ларс Штиндль, 62 (2:2).17 сентябрь, якшанба
Изоҳ (0)