Мосулни ИШИД жангариларидан озод қилишда 1,2 минггача фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абадий маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«9 ой давом этган Мосул учун жанглар давомида тинч аҳоли ўртасида ҳалок бўлганлар сони 970 дан 1260 кишигачани ташкил этди. Биз фуқароларни ҳимоя қилиш учун қўлимиздан келган барча имкониятларни ишга солдик, бу хавфсизлик кучларимизга ўта қимматга тушди», — деди Ҳайдар ал-Абадий.
Бош вазирга кўра, ҳарбий хизматчилар орасида ҳалок бўлганлар сони тинч аҳоли ўртасидаги қурбонлардан икки баробардан кўпроқ бўлди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)