«Юлдузлар жанги» фильмининг тўққизинчи қисмига Жей Жей Абрамс режиссёрлик қилади. У Крис Террио билан биргаликда фильм сценарийсини ёзади. Эпизод 2019 йилда тақдим этилиши керак. Бу ҳақда Meduza маълум қилди.
«‘Кучларнинг уйғониши’ ўзини оқлади. У трилогияни якунлаш учун қайтаётганидан хурсандман», — деди Lucasfilm студияси президенти Кетлин Кеннеди.
Мазкур қисмнинг Колин Треворроу томонидан суратга олиниши кутилган эди. Бироқ «лойиҳага турлича қараш» сабабли у билан келишув бекор бўлган.
Жей Жей Абрамс фильмнинг еттинчи қисми — 2015 йилда тақдим этилган «Кучларнинг уйғониши»ни суратга олган. 2017 йилнинг декабрь ойида «Юлдузлар жанги: Сўнгги жедай» фильми экранларга чиқади. Унинг режиссёри Райан Жонсон бўлган.
Изоҳ (0)