Шотландиялик визажист Эмбер Скотт 1957 йили ишлаб чиқарилган Air Atlantique Convair винтажли самолётида Runway Studios гўзаллик салонини очди. Транспорт воситаси уйининг орқа ҳовлисида жойлашган бўлиб, муассасада тўрт визажист, икки сартарош ва бир маникюр мутахассиси ишлайди.
Нью-Йорк ва Лос-Анжелесда таҳсил олган Эмбернинг сўзларига қараганда, кичик йўловчи самолётининг гўзаллик салонига айлантирилишига 75 минг фунт стерлинг сарфланди.
Ўн йил муқаддам унинг ота-онаси ҳаво кемасини 25 минг фунтга харид қилган эди. Улар самолётни мини меҳмонхонага айлантириш ниятида эди. Аммо кейин улар самолётни Шотландияга етказишга яна 20 минг фунт сарфлади. Шундан сўнг уларнинг орзуси ушалмай қолди.
Март ойида улар самолётни қизига берди. Эмбер яна 30 минг фунт сарфлаб, самолётни қайта жиҳозлади. Бу пул асосан салонни жиҳозлашга ишлатилди.
TJournal ушбу ғаройиб муассасадан фотосуратлар келтирди.
Изоҳ (0)