Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликларининг қўшма буйруғи талабларини бажарилиши юзасидан Тошкент шаҳрида 10 сентябрдан 10 октябргача «Тоза ҳаво» тадбирининг 2-босқичи ўтказилмоқда (1-босқичи 10 апрелдан 10 майгача ўтказилган). Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Тадбир давомида ЙПХ масканларида ва диагностик станцияларда транспорт воситаларининг двигатели ишлаб чиқараётган заҳарли моддалар миқдори махсус газоанализаторлар ёрдамида текширилмоқда.
Чиқарилаётган заҳарли моддалар миқдори меъёрдан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг ҳайдовчиларига нисбатан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ходимлари томонидан тегишли чоралар кўрилмоқда.
Изоҳ (0)