Саудия Арабистонида мамлакатга мариахуананинг катта туркумини олиб киришга уринган яманлик 3 нафар наркосавдогарга нисбатан чиқарилган ўлим ҳукми амалга оширилди. Бу ҳақда Саудия ИИВ маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Вазирликка кўра, апелляция суди ва Олий суд ўлим ҳукмини бекор қилмади.
Айби исботланган жиноятчилар 14 сентябрь, пайшанба куни мамлакат жануби-ғарбидаги Асир округида қатл этилди.
Изоҳ (0)